Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ ваколатхонаси ва «Zamin» фонди Жаҳон болалар кунига бағишлаб халқаро форум ўтказади
БМТнинг ихтисослашган муассасалари «Zamin» халқаро жамоат фондининг ҳар йили 20 ноябрда нишонланадиган Жаҳон болалар кунига бағишланган веб-форум ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
19 ноябрда ўтказиладиган халқаро веб-форум «Болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи: пандемия давридаги долзарблик, бардавомлик ва инновациялар» мавзусида бўлиб ўтади.
«Замин» фонди хабарига кўра, форумда COVID-19 пандемияси шароитида сифатли таълимдан фойдаланиш ва уни қамраб олиш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Тадбир иштирокчилари олдига муқобил таълим дастурларини жорий этишнинг долзарблиги ва имкониятларини баҳолаш вазифаси қўйилган.
БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Aмина Моҳаммад сессия иштирокчилари олдида нутқ сўзлайди. Форумнинг ялпи мажлисидаги хорижий иштирокчилар қаторида БМТ Бош котибининг ўринбосари Татьяна Валовая, БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Наталья Герман ва ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Aфшан Хан ҳам бор.
Тадбир видео-конференция форматида ўтказилиб, унда БМТнинг бошқа институтлари раҳбарлари, хорижий экспертлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, давлат органлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, ёшлар тузилмалари ва Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этишади.
Форум натижаларига кўра якуний резолюция қабул қилинади.
Маълумот учун, болаларнинг фаровонлигини таъминлаш фаолиятига бағишланган Жаҳон болалар куни 1954 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган.
1959 йил 20 ноябрда БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги декларацияси, 1989 йилда эса Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилинди. 1990 йилдан бошлаб, Бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни билан бир қаторда ушбу таъсис ҳужжатлар қабул қилинган кун ҳам нишонланади.
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги энг муҳим шартнома бўлган Конвенция болалар ҳуқуқлари тўпламини, шу жумладан яшаш, соғлиқ, таълим олиш, дам олиш ва бўш вақт ўтказиш, ота-она қарамоғида бўлиш, фикр билдириш ҳамда зўравонлик ва камситишлардан ҳимояланиш ҳуқуқларини ўз ичига олади.
Ушбу муҳим куннинг БМТга аъзо давлатлар томонидан нишонланиши, мулоқот ва фаол ҳаракатлар орқали дунёда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда болалар учун қулай муҳитни ривожлантириш масаласига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш имкониятини беради.
Мавзуга оид
18:13 / 28.08.2025
Жиззахда ота фарзандларига зўравонлик қилди
21:43 / 07.04.2023
Инсон ҳуқуқлари фаоли Ўзбекистонда болалар зўравонлиги камаймаётгани сабаблари ҳақида гапирди
11:34 / 07.04.2023
Жиноятга айланган “оилавий зўравонлик”, жазоси оғирлаштирилган жинсий тажовуз – аёллар ва болалар ҳимояси кучайтирилади
10:53 / 18.03.2023