Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гулистонда Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди
Гулистон шаҳрида 12-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон-Қозоғистон демаркация қўшма комиссиясида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Комиссия Мангистау вилояти билан чегарадош бўлган Қорақалпоғистон таркибидаги участкаси учун давлатлараро чегарани белгилаш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни давом эттирди.
Комиссия йиғилиши давомида Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши натижасида бузилган чегара устунларини тиклаш мақсадида Қозоғистоннинг Туркистон вилояти билан чегараси бўйлаб Ўзбекистоннинг Сирдарё ва Жиззах вилоятлари чегараларида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасининг айрим участкаларида дала текшируви ўтказилди.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
12:53 / 17.02.2026
Германия чегарадаги текширувларни яна ярим йилга узайтирди
07:25 / 19.01.2026