Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Расул Кушербаев: «ЎзавтоМоторс» АЖ кейинги йил ҳам солиқ кодекси бўйича белгиланган йиғимни тўламаслиги мумкин»
Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «ЎзавтоМоторс» АЖнинг Солиқ кодексига биноан тўлаши керак бўлган 582.6 млрд. сўм маблағни тўламай келаётгани юзасидан фикрини билдирди.
Маълумот учун, аввалроқ «ЎзавтоМоторс» АЖ томонидан Солиқ кодексига биноан тўланиши керак бўлган йиғим пули (582.6 млрд. сўм) 2020 йил давомида тўланмасдан келинаётгани маълум қилинди.
Депутат бу борадаги фикрларини телеграм канали орқали қуйидагича ифодалаган:
«Республика бўйича фаолият юритаётган жами 10008 та мактабдан 1752 таси мукаммал таъмирга муҳтож, 1228 та мактабларда ўқувчиларнинг қатнов даражаси 1.8 коэффициентдан юқори.
Мамлакат келажаги, Ватан равнақи учун биринчи навбатда шундай муаммоларни бюджет ҳисобидан ҳал этиш масаласи турганда бизнинг эркатой, ярим ишлаб чиқарувчи ва ярим савдогар монополчимиз «ЎзавтоМоторс» АЖ «имтиёзли равишда» 2020 йилнинг тўққиз ойи давомида 582.6 млрд. сўм миқдоридаги йиғимни давлат бюджетига тўламаган».
Расул Кушербаев постини «ЎзавтоМоторс» АЖ кейинги йил ҳам 3 фоизлик шундай йиғимни тўламаслик имтиёзини сақлаб қолиши мумкинлигини таъкидлаган ҳолда, «биз бундай имтиёз берилишига қаршимиз», – дея якунлайди.
Мавзуга оид
18:40 / 09.08.2025
Жаримабозлик: Экология вазирлиги фақат жарима ўйлаб топгани тузилганми?
23:01 / 20.04.2025
Собиқ депутат Расул Кушербаев ИИБга чақирилди
14:01 / 06.03.2025
WizzAir Ўзбекистонга амалга оширадиган рейсларида ўзбек тилида ҳам хизмат кўрсатади
14:41 / 18.01.2025