Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятидаги хонадонда 8 килограмм оғирликда гиёҳвандлик воситаси аниқланди
2020 йилнинг 4 ноябрь куни соат 11:00да Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан “Қорадори-2020” тадбири ўтказилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Тадбир давомида Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи, 39 ёшли А.Х.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. У қоплар ва полиэтилен пакетлар ҳамда 10 дона қоғоз бўлакларга алоҳида қадоқлаб майдаланган ҳолда қуритилган “наша” гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Суд-кимёвий экспертизада А.Х.нинг хонадонидан олинган қопларда гиёҳванд модда - каннабис мавжудлиги ва умумий вазни 7089 граммни ташкил этиши, бундан ташқари полиэтилен пакетда умумий оғирлиги 1267 граммни ташкил этувчи ва 10 дона қоғоз ўрамлари ичидаги майдаланган ҳолда бўлган, 4,54 граммни ташкил этувчи каннабис гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, гиёҳвандлик воситалари умумий вазни 8360,54 граммни ташкил этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида А.Х. жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ҳамда унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
20:09 / 11.06.2026