Россия авиакомпаниялари Ўзбекистонга доимий рейсларни тиклаш ҳуқуқини олди
Россия Федерацияси ҳаво транспорти федерал агентлиги йўловчи ва юкларни ташиш фаолиятини амалга оширувчи авиакомпанияларга доимий рейсларни тиклаш учун рухсат берди.
Агентлик буйруғида айтилишича, бундай рухсатнома Беларус, Исроил, Кипр, Ливан, Марокаш, Уммон, Словакия, Финландия, Хорватия, Куба, Малдив ороллари, Ўзбекистонга йўловчи ва юкларни ташиш фаолиятини амалга оширувчи авиакомпанияларга берилди.
Федерал агентлик вакилининг таъкидлашича, ушбу ҳужжат авиақатновлар тикланганини англатмайди.
Қайд этилишича, самолётлар келажакда Новосибирск – Бухоро, Екатеринбург – Бухоро, Краснодар – Қарши, Москва – Навоий, Санкт – Петербург – Нукус, Екатеринбург – Урганч ва Санкт – Петербург – Урганч йўналишларида парвоз қилиши мумкин.
Россия март охирларида бошқа мамлакатлар билан мунтазам ва чартер авиақатновларни тўхтатганди. Кейинроқ чекловлар босқичма-босқич олина бошланди.
Мавзуга оид
13:10 / 01.11.2024
Ўзбекистон авиакомпанияси Гоага тўғридан тўғри парвозларни йўлга қўйди
14:10 / 23.10.2024
Авиакомпаниялардан йўловчиларнинг 200 млн сўмга яқин пули ундириб берилди
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024