Жамият | 15:47 / 19.11.2020
9770
5 дақиқада ўқилади

Тўрт ўғлонни ағдарган оққон – бу болаларнинг ҳам умиди бор

 Оққон касаллигига қарши курашиш баъзан йиллаб давом этади ва ҳар доим ҳам ғалаба билан якунланмайди. Бу дардга чалинган болалар тез улғайиб, ҳушёр бўлиб қолишади. Кечагина кўз ўнгларида юрган боланинг ўз хонасидан йўқолиб қолиши уларга қаттиқ руҳий таъсир қилади. Аммо шунга қарамай улар умид билан яшайдилар. Бугунги қаҳрамонларимиз ҳам касалликни енгиш учун бор иродаларини сарфламоқдалар.

Ўзи 1 ёшга кирди, аммо умри шифохонада ўтмоқда

– Ўғлим Бобур Мавлонқулов эндигина 1 ёшни тўлдирди, аммо умрининг катта қисмини шифохона шифтига тикилиб ўтказмоқда. Айни тетапоя бўладиган, қиқирлаб кулиб ўйнайдиган онларини танасини илма-тешик қилаётган игналар азобидан йиғлаб ўтказмоқда, – дейди боёвутлик Холида Асророва.

Мен боланининг ёнидан жилолмайман, отаси шифохона дарвозаси ёнидан кетмайди. Кечаги совуқларда деразадан қараб ичларим ачиб кетди. Қисқа вақт ичида боримизни сарфлаб бўлдик, тўғрисини айтганда, ўзи кўп нарсамиз ҳам йўқ эди, қишлоқ одамларимиз. Бу ҳам бизга берилган бир синовдирда...

Ҳар сафар дадасига дори олиб келиш айтилганда кўзларидаги тушкунликни кўриб эзиламан, қандай топиб келаркин, деб ўйланаман. Аллоҳнинг марҳамати кенг, болагинам бу дардларни ҳам енгиб кетишига ишонаман, – кўз ёшларини артди она.

 Бобур Мавлонқуловга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0417 78 17 85 83 (Агробанк, отаси Ботирқул Асроров номида)

Visa: 4278 3100 2032 5577 (Капиталбанк, отаси Ботирқул Асроров номида)

Сбербанк: 5336 6902 3958 8025 (таниши Аъзам Қўшбоев номида)

Телефон рақами: +998979018002

* * *

 Ўғлимнинг икки суратига қаранг...

– Она учун фарзанди чекаётган азобдан оғири бўлмаса керак. Бухоронинг Олот туманиданмиз. Ўғлим Диёрбек Нарзуллаев 18 ёшга кирди. Ўйнаб-куладиган, талаба бўладиган, қизларга қизиқиб қарайдиган ёшида оққон касаллиги билан курашаяпти. Боламнинг соғлигидаги ва касалликка чалинганидаги икки суратига қаранг! Оққон ва ёндош касалликлар боламнинг юзларида акс этяпти, – йиғлайди Диёрбекнинг онаси Қадрия Узоқова.

Ўғлим Диёрбекка қараб эзиламан, ўзимнинг жонимни бериб уни қутқариб қолиш мумкин бўлса ҳеч ўйлаб ўтирмаган бўлардим. Аммо бу вазиятда менинг жоним эмас, қимматбаҳо дори-дармонлар кўпроқ иш бераркан...

 Диёрбек Нарзуллаевга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0423 5595 4008 (Агробанк, Диёрбек Нарзуллаев номида)

Humo: 9860 0201 1005 9514 (Шуҳрат Жўраев номида)

Visa: 4187 8000 0036 5551 (онаси Қадрия Узоқова номида)

Сбербанк: 4216 4000 7942 1799 (таниши Илҳом Юнусов номида)

Телефон рақами: +99899074417 54

* * *

Набирамнинг онаси вафот этганди, ўзи бу дардга чалиниб турибди

– Фарғонанинг Қува туманиданмиз. Набирам Усмонали Ҳасанов 14 ёшга кирган. Ёш бошига унга аталган синовлар жуда кўп бўлди. Болагинамнинг онаси вафот этган, кўнгли ярим эди. Бувисининг қарамоғида қолганди, мана шундай оғир пайтларда тиргак бўладиган бувиси ҳам инсульт бўлиб ётиб қолди, – дейди чуқур хўрсиниб Абдуқодир ота Ҳасанов.

Ўзимнинг ёшим бир жойга бориб қолди. Болагинамга далда бўлай деб совуқда шу ерларда юрибман. Одамлар шифохона ёнидан шошиб-пишиб ўтиб кетишади ва уйларига киришади. Биз шифохона дарвозаси ёнида қолаверамиз. Дорилар қиммат, турар жой, ейиш-ичиш дегандек...

 Усмонали Ҳасановга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0417 1362 3982 (Агробанк, Дилдора Расулова номида)

Humo: 9860 0303 7328 0186 (Зуҳриддин Усупов номида)

Visa: 4278 3100 2020 5852 (Абдуқодир Ҳасанов номида)

Сбербанк: 5570 0050 5080 9878 (Қаҳрамон Ғуломов номида)

Телефон рақами: +998913278265

* * *

 Ҳеч кимнинг боласи касал бўлмасин экан

11 ёшли Санжарбек Ортиқов Жиззах вилоятидан келиб даволанмоқда. Отаси Суннат Пўлатовнинг маълум қилишича, даволанишнинг биринчи босқичидаёқ оила жуда мураккаб вазиятга тушиб қолган, олдинда эса яна қатор босқичлар кутиб турибди.

– Боламни даволатаман деб жуда қийин вазиятга тушдик. Шифокорларга ҳам раҳмат, қўлларидан келганини қилишяпти. Ҳеч кимнинг боласи касал бўлмасин, айниқса, оққон каби дардга чалинмасин экан. Аммо дард чекиниши учун қиммат дорилар сотиб олишга мажбур бўляпмиз ва бунинг учун катта маблағ керак. Танишлардан ҳам, дорихоналардан ҳам катта қарзга кириб кетдик, – дейди онаси Севара Пўлатова йиғлаб.

 Санжарбек Ортиқовга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0417 4324 5079 (Агро банк, онаси Севара Пўлатова номида)

8600 0609 7265 5790 (Халқ банки, онаси номида)

Visa: 4231 2000 2002 5416 (отаси Суннат Пўлатов номида)

Телефон рақами: +998915993997

 Бугун яна мўлтираган кўзлар қаршингизда турибдилар. Уларнинг ҳар бири яшаш истагида, ҳар бир тонгни мўъжиза сингари кутиб олмоқдалар. Хайрия қилиш имконингиз бўлмаса, дуоларингизда бу болаларни йўқлаб қўйинг.

Аброр Зоҳидов.

Мавзуга оид