Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросида йўловчи ташиш ҳажми сезиларли даражада ошди, фуқаролардан ниқоб ва қўлқопларни ечмаслик сўралди
«Тошкент метрополитени» унитар корхонаси метрода йўловчи ташиш ҳажми сезиларли даражада ошганини маълум қилиб, фуқароларга эслатма билан чиқди.
Корхона хабарида айтилишича, об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда, пойтахт йўлларида транспортда ҳаракатланиш тезлигининг чекланганлиги сабабли, метрода йўловчилар ташиш ҳажми сезиларли даражада ошган.
«Барчангиздан иложи борича ижтимоий масофани сақлашни, бир-бирингизни ҳурмат қилишингизни, ниқобларни ечмасликни ва чиптахоналарда тарқатилаётган ҳимоя қўлқоплардан фойдаланишингизни илтимос қиламиз», - дейилади «Тошкент метрополитени» хабарида.
Аввалроқ, Тошкентдан шаҳарлараро йўналишда қатновчи барча автобус рейслари бекор қилингани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:30 / 10.06.2026
“Чинор” метро бекати 50 кунга ёпилади
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026