Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг катта қисми совуқ кунларда вақтинча иссиқлик таъминотисиз қолди
Тошкент шаҳар Олмазор тумани Шимолий Олмазор кўчасидан ўтган иссиқлик тармоқлари қувурида авария юзага келди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, шу сабабли қатор манзилларда жойлашган барча аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига вақтинча иссиқлик энергияси етказиб бериши тўхтатилди.
Иссиқлик энергияси етказиб бериш тўхтатилган манзиллар:
- Себзор кўчаси;
- Ғафур Ғулом кўчаси;
- О. Бобожонов кўчаси;
- Қорақамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/5, 2/1 мавзелари;
- Мухбир кўчаси;
- Ниёзов кўчаси;
- А.Ҳидоятов кўчаси;
- Ц-12, Ц-15, Ц-16, Ц-17 мавзелари.
Айни пайтда иссиқлик тармоғидаги аварияни бартараф этиш ишлари олиб борилаётгани, манзилга зарур техника ва ишчи-мутахассислар жалб этилгани айтилади.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:51 / 29.05.2026
2027 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин
13:24 / 23.03.2026
Эл-Нино хавфи: янги иссиқлик рекордлари кутиляпти
20:45 / 21.07.2025