Жаҳон | 14:25 / 21.11.2020
19102
1 дақиқада ўқилади

Путин Россия ва АҚШ муносабатлари ҳақида: «Аллақачон бузилган муносабатларни қайтадан бузиб бўлмайди»

Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг АҚШ билан муносабатлари ҳақида гапириб, улар янада ёмонлашиши эҳтимоли борлигини айтди.

Фото: Кремль расмий сайти

«Аллақачон бузилган муносабатларни қайтадан бузиб бўлмайди», – деган Путин «Россия 1» телеканали эфирида.

АҚШда 3 ноябр куни президент сайловлари бўлиб ўтди. ОАВ демократ Жо Байден сайловда ғолиб бўлганини эълон қилди. Амалдаги президент Доналд Трамп эса ўз ғалабасини судда ҳимоя қилиш ниятидан қайтмаган. Расмий натижалар ҳали эълон қилинмади.

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков «Россия АҚШ халқининг танловини ҳурмат қилади ва ҳар қандай президент билан ишлашга тайёр», – деб айтган. Песковга кўра, Россия «икки томонлама алоқаларни яхшилайдиган президент»ни афзал кўради.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид