Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина тўлиқ локдаун жорий этиш режасини ишлаб чиқишни бошлади
Украина ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли мамлакатда тўлиқ локдаун жорий этиш режасини ишлаб чиқишни бошлади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Денис Шмигал маълум қилди, деб ёзади «Страна.ua».
Унинг сўзларига кўра, ҳозирча «дам олиш кунлари» локдауни жорий этилган. У ушбу ва келаси ҳафтада амал қилади.
«Шундан сўнг унинг натижасини баҳолаймиз», — деди Шмигал.
Бош вазирнинг қўшимча қилишича, «дам олиш кунлари» карантини самара бермаслиги эҳтимолини назарда тутиб «Б режаси» ишлаб чиқилмоқда.
«Биз бутун мамлакат англаши учун бу режани оммавий муҳокама қилишни бошладик», — деди Шмигал.
Унинг айтишича, эпидемиолог ва инфекционистлар билан ҳар куни маслаҳатлашувлар ўтказилмоқда, ҳар бир ҳудуд бўйича вазият таҳлил қилинмоқда.
«Буларнинг бари ҳамкорликда, ҳар томонлама ўйлаб чиқилган ва барча қўллаб-қувватлайдиган режани ишлаб чиқиш учун қилинмоқда», — деди Шмигал.
Унинг таъкидлашича, қатъий карантин жорий этиш муддати ҳозирча белгиланмаган.
Украинада охирги суткада коронавирус ҳолатлари қайд этилиши бўйича антирекорд ўрнатилди -14580та ҳолат. Мамлакат бўйича жами аниқланган ҳолатлар сони эса 612 мингдан ошган.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026
Соловёв дронлар ҳужумини тасвирга олганларни қамашни талаб қилди
08:58 / 19.06.2026