Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UZTELECOM'нинг видеоконференцалоқа хизмати ёрдамида масофадан туриб масалаларингизни ҳал қилинг
Коронавирус пандемияси пайтида республикамизда жорий этилган карантин чоралари барчани масофадан туриб ишлаш ва ўқиш режимига ўтишга мажбур қилди. Меҳнат ва ўқув жараёнида қўлингиз остида қулай видеоконференцалоқа платформаси бўлиши муҳимдир.
Aҳолига онлайн иш ва ўқишни ташкил этиш харажатларини оптималлаштириш учун UZTELECOM маҳаллий UZ-IX ва Tas-IX тармоқларида видеоконференцалоқа платформасини яратди. Ушбу хизмат масофавий таълим олиш ва иш жараёнида қулайлик яратади.
Ушбу хизматларнинг тарифлари ҳамёнбоп ва харидорларга Онлайн дарс, Онлайн офис, Онлайн конференцияни осонлик билан ташкил этиш имкониятини беради.
Бунда:
- Конференция ташкилотчиси видеоконференцияни бошқариш бўйича барча ҳуқуқларга эга;
- Иштирокчилар тенг ҳуқуқли равишда мулоқот қилиш, иш столини намойиш этиш ва конференция ташкилотчиси томонидан рухсат этилган ҳар қандай функциялардан фойдаланишлари мумкин;
- Бошловчининг видеоси барча конференция иштирокчиларига видеоойналарда узатилади;
- Файллар ва конференцияни ёзиб олиш учун диск майдони тақдим этилади.
Барча тариф режаларида конференцияни ёзиб олиш ҳажми тариф режаси бўйича рухсат этилган ҳажмдан ошиб кетган ҳолларда, конференция ёзувини 24 соат давомида юклаб олиш мумкин бўлади. 24 соат ўтгач, ёзув ўчирилади.
Бундан ташқари, UZTELECOM барчага ушбу хизматни жорий йилнинг 30 ноябригача давом этадиган «Қулай видеоконференциялар» акциясида қатнашиш орқали синовдан ўтказиш имкониятини беради.
Aкция доирасида сиз махсус «БЕПУЛ ОНЛAЙН ДAРС» ва «БЕПУЛ ОНЛАЙН ОФИС» тариф режаларидан фойдаланишингиз мумкин.
«БЕПУЛ ОНЛAЙН ДAРС» тарифига кўра, 30 кун ичида 40 нафаргача талабалар билан видеоконференция ўтказишлари мумкин. Конференция давомийлиги чекланмаган ва маълумотларни булутли серверда сақлаш учун 1 Гб ҳажмдаги жой ажратилган.
Бизнес учун яратилган «БЕПУЛ ОНЛAЙН ОФИС» тарифига кўра, 4 кишигача бўлган ходимлар билан 30 кун давомида видеоконференцияларни тўлиқ бепул ўтказиш имконияти мавжуд. Конференция давомийлиги чекланмаган ва маълумотларни булутли серверда сақлаш учун 1 Гб ҳажмдаги жой ажратилган.
Битта клик орқали видеоучрашувларни амалга оширинг. Фойдали, хавфсиз, функционал!
UZTELECOM – миллий оператор.
Батафсил: uzcloud.uz
Facebook: fb.com/uztelecom
Техник қўллаб-қувватлаш: fb.com/groups/tshtt.uz
Instagram: @uztelecomuz
Telegram: t.me/uztelecomuz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:59 / 23.09.2025
МДҲда биринчи марта: ICTWEEK’да UZTELECOM 10,16 Gbit/s тезликдаги U6G (5G-Advanced) технологиясини тақдим этди
19:00 / 17.09.2025
UZTELECOM юқори ESG рейтингига эга компаниялар қаторига кирди
17:00 / 03.09.2025
Оддий оператордан рақамли экотизимгача – UZTELECOM Янги Ўзбекистон сари
14:59 / 20.08.2025