Мексика президенти тиббий ёрдам ва дори-дармонлар аҳоли учун бепул бўлиши кераклигини айтди
Мексика президентининг фикрича, одамларга ишониш ва ҳар қандай ҳолатда ҳам уларнинг эркинликларини таъминлаш, "авторитар чоралар", хусусан, комендантлик соатлари жорий этишдан воз кечиш керак.
Тиббий ёрдам, хусусан, дори ва вакциналар аҳоли учун бепул бўлиши керак. Мексика президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор G20 виртуал саммитида ана шундай фикр билдирди.
"Соғлиқни сақлашга бўлган ҳуқуқ давлат фойда олишни кўзламасдан кафолатлаши шарт бўлган асосий инсон ҳуқуқларидан бири. Тиббий ёрдам, вакцина ва дорилар бепул бўлиши ҳамда уни барча олиши лозим", деди у.
Лопес Обрадор шунингдек, оила институтини ҳимоя қилиш, кекса ёшдагиларга ғамхўрлик қилиш ва соғлом овқатланиш ғоясини илгари суриш кераклигини таъкидлади.
Мексика президентининг қайд этишича, одамларга ишониш ва ҳар қандай ҳолатда ҳам уларнинг эркинликларини таъминлаш, "авторитар чоралар", хусусан, комендантлик соатлари жорий этишдан воз кечиш керак.
"Биринчи навбатда банкрот бўлган компаниялар ёки молия ташкилотларига эмас, балки камбағалларга ёрдам бериш лозим", - деб таъкидлади у.
Мавзуга оид
00:30 / 13.11.2024
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
21:03 / 29.10.2024
Аспирант тасодифан Мексика жунглиларида йўқолган шаҳарни топди
14:10 / 21.10.2024
Мексика ҲДК саккиз тоннадан ортиқ наркотикни мусодара қилди
20:19 / 07.10.2024