Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландиялик профессор-ўқитувчилар Тошкент давлат стоматология институтида иш бошлади
Ўзбекистонда таълим тизимини комплекс ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларига катта куч йўналтирилмоқда.
Жорий йилнинг 30 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш мақсадида таълимдаги ҳозирги муаммоларни ҳал қиладиган, яқин йилларда самарали натижасини кўрсатадиган ва соҳанинг кейинги тараққиёт даражасини белгилаб беришда Финландия таълим тизимининг илғор тажрибасидан фойдаланиш тавсия этилди.

Тошкент давлат стоматология институти ва Финландиянинг JAMK университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, бугунги кунга қадар бир нечта лойиҳалар бўйича иш олиб борилмоқда. Куни кеча Тошкент давлат стоматология институти жамоасига икки нафар JAMK амалий фанлар университети педагоглари қабул қилинди. Финландиялик профессорлар Аннина Кангас-Ниеми (Annina Kangas-Niemi) ва Сари Ярвинен (Sari Järvinen) «Соғлиқни сақлаш менежменти ва бошқаруви» фанидан маъруза ва амалий фанларни ўқитишга жалб қилиндилар.
Тошкент давлат стоматология институти матбуот-хизмати
Мавзуга оид
13:25 / 08.04.2023
Тошкент давлат стоматология институтида «Тиббиёт ва инновация» халқаро талабалар олимпиадаси ўтказилди
13:01 / 04.04.2023
Тошкент давлат стоматология институтида янги талабалар турар жойи очилди
16:37 / 17.12.2022
Қарор ортига беркинаётган вазирликлар: 120 йиллик бино бузилишига қайси ҳужжат асос бўлган?
10:01 / 11.11.2022