Ўзбекистон | 19:55 / 24.11.2020
6159
5 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда жорий йилда қанча йўл таъмирланди? Автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармасидан соҳани яхшилаш бўйича таклиф

Фото: Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси

Қашқадарё вилояти ҳудудида 21617 км автомобил йўллари тармоғи мавжуд. Шундан 3427 км умумфойдаланув ва туман-шаҳар ҳокимликлари ободонлаштириш бошқармалари ҳисобида бўлган 18190 км ички хўжаликлараро автомобил йўллари, шаҳар кўчаларидан иборат.

Жорий йилда тегишли қарор ва дастурлар аcосида вилоят ҳудудидаги автомобил йўлларида 583,4 км (237,9 млрд сўмлик) қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган. Ўн ой давомида 474,7 км йўллар таъмирланиб, 150,5 млрд сўмлик йўл ишлари амалга оширилди.

Жумладан, инвестиция дастури асосида вилоятдаги 8 та объектда умумфойдаланув автомобил йўлларини қуриш ва қайта қуриш ишларини амалга ошириш учун 31,2 млрд сўм маблағ ажратилди. Ўтган давр мобайнида 16,9 млрд сўмлик йўл ишлари амалга оширилди ва 17 км узунликдаги (М39 «Тошкент-Термиз» автомобил йўли 1173-1184 км) автомобил йўлида қайта қуриш ишлари якунланди.

Тасдиқланган манзилий дастур асосида вилоятда умумфойдаланув автомобил йўллари бўйича 4 та объектда тўла таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун жорий йилда 10,9 млрд сўм маблағ ажратилиб, ҳозирги кунгача 10,6 млрд сўмлик иш амалга оширилди.

Умумфойдаланув автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари учун 98,1 млрд сўм маблағ ажратилган. Амалда 9 ойликда 71,2 млрд сўмлик жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари амалга оширилди.

Бажарилган ишлар натижасида 168,8 км узунликдаги автомобил йўлларининг қатнов қисми яхшиланди. Сел сувларидан зарар кўрган объектлар учун 21,2 млрд сўм маблағ ажратилган бўлиб, 3 та кўприкда ишлар якунланди.

Тизимда ички хўжалик йўлларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 182,5 км узунликдаги ички хўжаликлараро автомобил йўлларини таъмирлаш учун 24,1 млрд сўм маблағ ажратилган. Ўн ойликда ички хўжалик йўлларида 16,249 млрд сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 140,2 км ички йўллар таъмирлаб чиқилди.

Шунингдек, инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан вилоятдаги автомобил йўлларини таъмирлаш ва кўприкларни қайта қуриш учун 70,0 млрд сўм маблағ ажратилганди. Шундан 97,5 км умумфойдаланув автомобил йўллари ва 3 дона кўприкни таъмирлаш учун 20,0 млрд сўм ажратилиб, ҳозирги кунга қадар 15,5 млрд сўмлик ишлар қилинди. 82,5 км автомобил йўли ва 3 дона кўприк таъмирланди.

75,4 км ички йўллар ва шаҳар кўчаларини таъмирлаш ва ички хўжалик йўлларида жойлашган 7 та 203 км узунликдаги кўприкларни қайта қуриш учун 32,4 млрд сўм ажратилганди. Амалда ҳозирга қадар 21 млрд сўмлик ишлар қилинди. 53,8 км узунликдаги ички йўллар ва шаҳар кўчалари таъмирлаб чиқилди. Дастурда кўзда тутилган 7 та кўприкдан 4 тасида пудратчилар томонидан 320 млн сўмлик таъмирлаш ишлари бажарилди. Қолган 3 та кўприкда тендер савдолари ўтказилиб, пудратчилар аниқланиб, таъмирлаш ишлари бошланган.

Автомобил йўллари ҳолатини яхшилаш, белгиланган дастурлар ижросини ўз вақтида амалга оширишда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича ҳам таклифлар берилган.

Хусусан, вилоят ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги ўзбек миллий автомагистрали таркибига кирувчи М39 «Тошкент-Термиз» автомобил йўлининг 50 км қисмида (1265-1315 кмлари) қайта қуриш ишларини давом эттириш учун малакали пудратчини аниқлаш ва йўл ишлари дастурига киритиш лозим.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2016 йилда қайта қуриш ишлари бош пудратчилар «Бекободйўлсаноат» ИЧК ва «Ангрен» БПИМБ томонидан охирига етказилмасдан қолганди. Ҳозирги кунда автомобил йўлини қайта қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, давлат экспертиза хулосалари олинган.

Вилоят ҳудудидаги давлат, маҳаллий аҳамиятдаги тоғ ва тоғолди ҳамда чўл ҳудудларидаги умумфойдаланув автомобил йўлларининг қатнов қисмини таъмирлаш, ўтказувчанлик қобилиятини ошириш учун қора қоришма билан йўл қопламасини таъмирлаш, қопламалар юзасига сиртқи ишлов бериш ишларини ташкил қилиш зарур.

Шунда йўл қопламалари равонлигини таъминлаш ва хизмат қилиш муддатини узайтириш орқали республика бюджетидан ажратилаётган маблағларни иқтисод қилишга эришилади. Бу мақсадлар учун ҳар йили вилоят йўл корхоналарига 5-6 минг тонна хом нефт ажратишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ.

Қашқадарё вилояти автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид