08:39 / 24.11.2020
9089

Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича янги чоралар белгиланди

2020 йил 20 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 736-сон қарори қабул қилинди.

Фото: Depositphotos

ДСҚ матбуот хизмати хабарига кўра, қарорда солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳамкорликнинг рақамли шаклини жорий этиш, солиқлар ва йиғимларни ундиришда (тўлашда) солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашинувини такомиллаштириш чоралари тасдиқланди.
        
Шунингдек, назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини янада такомиллаштириш, давлат божи ва бошқа йиғимларни ундиришнинг ягона тартиби амалиётга татбиқ этилмоқда.
        
Янги қарор билан давлат солиқ хизмати органлари фаолиятига оид учта янги низом тасдиқланмоқда. Улар қуйидагилар:

  • “Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом;
  • “Солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби тўғрисида”ги низом;
  • “Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ундирилган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги низом.

Мазкур ҳужжатга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 943-сонли қарорига бир неча ўзгартиришлар киритилмоқда.
        
Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар 2021 йил 1 мартдан амалиётга киритилади.
        
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 октябрдаги “Умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги” 307-сон қарори ўз кучини йўқотди.

Top