Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имомали Раҳмон мамлакатда ўндан ошиқ кадрлар алмашувини амалга оширди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг бир қанча фармони билан мамлакатдаги иккита шаҳар, тўртта туман раҳбари, тўртта университет ректори ва яна бир қатор кадрлар алмаштирилган.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, кадрларни ўзгартириш тўғрисидаги фармон бугун, 24 ноябр куни имзоланган.
Жумладан, Тоғли Бадахшон автоном вилояти маъмурий маркази Хоруғ ва мамлакат шимолида жойлашган Исфара шаҳри ҳокимлари, Рудакий, Шаҳринав, Файзобод, Мўминобод туманлари раҳбарлари ўз лавозимидан бўшатилган. Уларнинг ўрнига янги раҳбарлар тайинланган.
Хабар қилинишича, Кишвар Шамиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Хоруғ шаҳри раҳбарлигидан озод этилган. Алишер Мирзонабот шу шаҳар раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Тайинловга қадар, у Тоғли Бадахшон автоном вилояти раҳбари ўринбосари вазифасида ишлаб келган.
Акрам Сулаймонзода бошқа ишга ўтганлиги сабабли Исфара шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилган. Баҳоваддин Баҳодурзода шу шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.
Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Рустам Акрамзода Рудакий тумани раҳбарлиги лавозимидан озод этилган. Исматзода Азизулло Убайдулло ушбу туман раҳбари этиб тайинланган.
Шаҳринав тумани раҳбари Нусратулло Аюбзода бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Жаббор Носирзода тайинланган.
Мирали Ражабзода бошқа ишга ўтиши муносабати билан Файзобод тумани раҳбари лавозимидан озод қилинган. Унинг ўрнини Бобишо Холзода эгаллаган. Ушбу шахс тайинловга қадар Тожикистон президенти ҳузуридаги ижро аппаратида қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаган.
Хатлон вилояти Мўминобод тумани раҳбари Тоҳирхон Амиршозода лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Лутфия Шарифзода тайинланган.
Шунингдек, президент фармони билан Абдуфаёз Абдужаббор судья лавозимида ишлаш ёши муддати тугагани учун Конибодом шаҳар суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Бундан ташқари, Имомали Раҳмон Тожикистондаги тўртта университет ректорини ҳам алмаштирган.
Мухтор Фозилзода бошқа ишга ўтиши муносабати билан Тожикистон кон-металлургия институти ректори лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнини Маҳмадали Бахтиёр Наби эгаллаган.
Шунингдек, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Тожикистон давлат тиллари институти ректори Ражабзода Маҳмадулло вазифасидан озод этилган. Унинг ўрнига Жило Гулназарзода тайинланган.
Тожикистон Энергетика институти ректори Хайрулло Назарзода лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Диловаршоҳ Исозода тайинланган.
Шермамад Жонмамадов нафақага чиққанлиги сабабли Хорог университети ректори лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Гулзорхон Юсуфзода тайинланган.
Азизулло Исматзода бошқа ишга ўтиши муносабати билан ҳукумат ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директори лавозимидан озод этилган.
Мавзуга оид
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
18:31 / 29.05.2026