Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда иккита теракт натижасида 4 киши вафот этди, 10дан ортиқ киши жароҳатланди
Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида амалга оширилган иккита ҳужумда 4 киши ҳалок бўлди, 13 киши яраланди.
Tolonews хабарига кўра, ичида йўловчилари бўлган транспорт воситасининг йўлга ўрнатилган минани босиши натижасида бир бола ва уч нафар аёл ҳалок бўлган ҳамда 6 киши жароҳат олган.
Қандаҳор полицияси воқеа Панжвай ҳудудида содир бўлганлигини маълум қилди.
Бомба жойланган транспорт воситаси орқали уюштирилган ҳужумда эса 7 нафар полиция ходими жароҳат олди.
Қандаҳор полицияси бошлиғи Тандин Хоннинг айтишича, ҳужум Лоҳурдаги полиция назорат пункти ёнида амалга оширилган.
Маълумот берилишича, хавфсизлик кучлари транспорт воситасига қарата ўқ узган ва унинг ичидаги портловчи моддаларнинг портлаши натижасида полиция ходимлари жароҳатланган.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026