Жаҳон | 21:04 / 25.11.2020
7416
1 дақиқада ўқилади

Қизил денгизда нефт танкери минада портлади

Саудия Арабистони соҳиллари яқинида нефт танкери минада портлади. Бу ҳақда Maritime хусусий қўриқлаш фирмаси маълум қилган. 

Фото: Esam Omran Al-Fetori / Reuters

Портлаш Қизил денгизда, Яман чегараси яқинида 25 ноябр эрталаб юз берган. Воқеа оқибатида экипаж аъзоларига шикаст етмаган, бироқ танкернинг сувдан чиқиб турувчи қисмида ёриқ пайдо бўлган. Кема Малта байроғи остида сузган, уни грециялик экипаж бошқарган

Танкерга эгалик қилувчи компанияда маълум қилинишича, кема номаълум манба томонидан ҳужумга учраган. 

Кема 700 минг баррел нефт таший олувчи Aframax туридаги танкер бўлган.

MarineTraffic портали маълумотларига кўра, танкер айни вақтда Саудия Арабистонидаги Аш-Шукайк портида қолмоқда. У 17 кун аввал Нидерландиянинг Роттердам шаҳридан ушбу порт томон чиққан бўлган. 

Воқеа Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефт компанияси объектларига 23 ноябрда яманлик ҳусийчилар томонидан амалга оширилган ҳужумдан кейин юз берди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид