Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда дарахтларни ноқонуний кесишга оид қатор ҳолатлар ободонлаштириш бошқармалари ходимлари билан боғлиқ
11 ойда пойтахтда дарахтларни кесиш билан боғлиқ 307та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 307та ҳолатдан 297таси маъмурий ҳуқуқбузарлик, 9таси эса жиноий жавобгарлик билан боғлиқ.
Тошкентда дарахтларни ноқонуний кесишга оид ҳолатларнинг 10таси ободонлаштириш бошқармалари ходимлари билан боғлиқ.
Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Нодир Юнусовнинг сўзларига кўра, бундан кейин дарахтларни кесишга экология инспекторлари иштирокисиз йўл қўйилмайди.
Таъкидланишича, буни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш мақсадида Давлат экология қўмитаси ва мутасадди ташкилотлар томонидан янги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026