Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда ҳайдовчисиз автобуслар синовдан ўтказилмоқда
Япония пойтахти Токио яқинида жойлашган Сакаи шаҳрида бепул ҳайдовчисиз автобуслар синовдан ўтказила бошланди.
Синовларни Softbank компаниясининг шўъба компанияси ўтказмоқда. Франциянинг Navya Arma компанияси ишлаб чиққан автоном автобус соатига 25 км йўл босади ва 15 йўловчи таший олади. Автобус тўлиқ қувватланган аккумуляторда 9 соат ишлайди.
Автобусда рул ва ҳайдовчи ўриндиғи йўқ, у масофадан бошқарилади. Автобусларнинг ҳаракатланиши GPS ёрдамида кузатиб борилади.
Таъкидланишича, Сакаи умумий фойдаланиш йўлларида автоном автобуслар пайдо бўладиган биринчи япон шаҳри бўлади.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026