22:52 / 26.11.2020
18190

АҚШ нашри XXI асрнинг энг яхши актёр ва актрисалари рўйхатини эълон қилди 

The New York Times нашри кинотанқидчилари XXI асрнинг энг яхши актёр ва актрисалари рўйхатини тузди. Рейтингга ҳаммаси бўлиб 25 актёр ва актриса киритилган бўлиб, унда америкалик актёр Дензел Вашингтон етакчилик қилмоқда. 

Дензел Вашингтон / Фото: Universal Pictures

Рейтингни тузиш устида ишлаган Манола Даргис ва Энтони Скотт ушбу рўйхат “баъзи камчиликлар” сабабли можароли ва нохолис деб қабул қилиниши мумкинлигини айтишган.

Рейтингнинг 1-ўрнини актёр Дензел Вашингтон эгаллади. Журналистлар уни “экран титани” деб аташган.

“У рақобатдан ташқари. Экран титани ва шу билан бирга эски мактабнинг жиддий саҳна тайёргарлигига ва киноюлдузга хос ёрқин жозибага эга зийрак ва нафис уста. У Шекспир ва Август Уилсон асарлари қаҳрамонлари, ёвузлар ва жасур кишилар ролларини ижро этишни бирдек маҳоратли уддалайди. У оддий йигитлар ролини қойилмақом ижро этади”, деб ёзган Энтони Скотт.
 
Шунингдек, юқори бешталикка француз актрисаси Изабел Юппер, британ-ирланд актёри Дэниел Дэй-Люис, америкалик актёр Киану Ривз ва актриса Никол Кидман киритилган.

Рўйхатга, шунингдек, жанубий кореялик актёрлар Сон Кан Хо ва Ким Мин Хи, хитойлик актриса Чжао Тао, италиялик актёр Тони Сервилло, француз актрисаси Катрин Денёв, британиялик актриса Тилда Суинтон, америкалик актёр Хоакин Феникс ва актриса Жулианна Мур киритилган.
 
Тўлиқ рейтинг қуйидагича кўриниш олган.
 
1.  Дензел Вашингтон
2.  Изабел Юппер
3.  Дэниел Дэй-Люис
4.  Киану Ривз
5.  Никол Кидман
6.  Сон Кан-хо
7.  Тони Сервилло
8.  Чжао Тао
9.  Виола Дэвис
10.  Сирша Ронан
11.  Жулианна Мур
12.  Хоакин Феникс
13.  Тилда Суинтон
14.  Оскар Айзек
15.  Майкл Б. Жордан
16.  Ким Мин-хи
17.  Элфри Вудард
18.  Уиллем Дефо
19.  Уэс Стюди
20.  Роб Морган
21.  Катрин Денёв
22.  Мелисса Маккарти
23.  Махершала Али
24.  Соня Брага
25.  Гаэл Гарсиа Бернал

Top