Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева вафот этди
Ўзбекистон халқ артисти, театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшида вафот этди.
Фото: Маданият вазирлиги
Шафоат Раҳматуллаева 1941 йилнинг 4 январида Қўқон шаҳрида туғилган.
У 1965 йили собиқ Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтини битирган. Меҳнат фаолиятини йўлланма асосида ишга юборилган Сирдарё театрида бошлаган.
1980 йилда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. 1992 йили Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган.
У кўп йиллар давомида театр соҳасида фаолият юритиб келган. Шунингдек, кинофилмларда турли ролларни ижро этган. Ўзининг ёрқин ва мазмунли роллари орқали томошабинлар қалбидан ўрин олган.
Kun.uz Шафоат Раҳматуллаеванинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Мавзуга оид
21:58 / 31.01.2026
«Уйда ёлғиз» филмида Кевиннинг онаси ролини ижро этган актриса вафот этди
11:17 / 07.12.2024
Ҳалима Ибрагимова вафот этди
14:46 / 30.05.2024
Россиялик актриса Анастасия Заворотнюк вафот этди
22:52 / 26.11.2020