Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда карантин яна 3 ҳафтага узайтирилди
Германияда карантин режими 20 декабргача узайтирилади. Бу ҳақда мамлакат канцлери Ангела Меркел федерал ерлар раҳбарлари билан учрашувдан кейин маълум қилди.
“Ҳозирча чоралар 20 декабргача амал қилади. Биз чекловлар январ бошигача амал қилишидан келиб чиқмоқдамиз”, – деб айтган Меркел.
Канцлернинг таъкидлашича, чекловлар касалланиш ҳолатлари сонининг жадал ўсишини тўхтата олди, бироқ мамлакатда қайд қилинаётган ҳолатлар ҳали ҳам кўп.
Германияда навбатдаги карантин чоралари 2 ноябрдан амал қилмоқда ва ой охиригача давом этади. Ҳозирда мамлакатда ресторанлар, барлар ташриф учун ёпилган, театр, кинотеатр, концерт заллари, фитнес-клублар ва гўзаллик салонлари иши тўхтатилган. Шу билан бирга, мактаблар, болалар боғчалари ва савдо марказлари ишлашда давом этмоқда.
Декабр бошидан эса 2 оиланинг 5 аъзосидан кўпроқ бўлиб йиғилиш тақиқланади. 23 декабрдан 1 январгача, яъни Янги йил нишонланиши вақтида чекловлар вақтинча юмшатилади: бу вақт давомида энг кўпи билан 10 киши бўлиб йиғилишга рухсат берилади.
Бундан ташқари, савдо нуқталарига ташриф қоидалари қатъийлаштирилади. Уларга ҳар 10 квадрат метр майдонга бир кишини киритишга рухсат берилади.
Охирги маълумотларга кўра, Германияда ўтган ҳафта ичида 18,6 мингдан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд этилди. Мамлакатда пандемия бошидан бери 532 мингдан кўпроқ киши вирусга чалинган, улардан 14,7 минг нафари касалликдан вафот этган. Сўнгги суткада Германияда рекорд даражада ўлим ҳолати қайд этилган ва у 410тани ташкил қилган.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026