12:30 / 26.11.2020
9653

Ўйин учун мониторлар: харид қилиш ёки қилмаслик борасида шубҳангиз борми?

Ўйин учун мўлжалланган мониторларнинг оддий мониторлардан фарқи нимада? Бўш вақтингизда виртуал оламни қутқариш ёки марра чизиғини биринчи кесиб ўтиш мақсадида кескин бурилишлар ва олис масофаларни забт этишни хуш кўрсангиз, ўйин мониторларидан фойдаланишингиз муҳимми?

Муҳимлиги аён! Сабаблари эса оддий!

Замонавий ўйинлар кун сайин мароқлироқ бўлиб бормоқда. Виртуал олам эса ҳар доимгиданда тўлиқроқ, унинг ҳар бир элементи аниқроқ тус олган. Ёрқин ранглар ва текис ҳаракатлар ниҳоятда бой ранглар билан биргаликда компютер ўйинлари ишқибозларининг жараёндан максимал таассуротлар олишлари ҳамда виртуал реалликка тўлиқ шўнғишларини таъминлайди.

Аммо ўйин саҳналаштирилган видеоларда қанчалик жозибадор кўринмасин, унинг сифатига компютер қурилмаларининг хусусиятлари ҳам катта таъсир ўтказади. Бугунги кунда эса компютер маҳсулдорлиги билан бир қаторда махсус ўйин мониторларининг аҳамияти ҳам юқори.

Уларни оддий мониторлар қаторидан ажратиб олиш қийинчилик туғдирмайди – илғор муҳандислик ғоялари натижасида вужудга келган кенг мониторлар одатда эгилган, футуристик корпус ҳамда ингичка, деярли кўз илғамас рамкага эга бўлиб, уларга созланувчан оёқлар ҳамда гарнитура ўрнатиш учун илгаклар бириктирилган бўлади. Бу каби дизайн ёрқин таассуротлар сари чорласа, эгилган экран сизни ҳақиқатда айни воқеалар марказига олиб боради.

Ўйин мониторларидаги ранглар бойлиги, ёруғлик ва тасвир бурчаклари ҳақиқатда юқори даражада ва барчаси айни маънода кўзларингизни қувонтиради. Экраннинг юқори аниқлиги эса энг майда деталларни ҳам кўриш имконини беради. Агарда ўйин жараёнида сиз учун ҳар бир сония ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлса мониторингизда тасвир янгиланиш частотаси ҳам жуда муҳим. Офис мониторларида ушбу частота одатда 60 Гц, ўйин мониторларида эса ҳаракатлар янада тезкор бўлиши учун бу кўрсаткич бир неча баробар юқори.

Энг тезкор, чаққон ва ғолиб бўлиш учун қайси мониторни танлаганингиз маъқул?

Ўзбекистон бозорида Samsung ўйин мониторларининг кенг танлови тақдим этилган. Улар замонавий мультимедиа технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, ҳаракатлардаги хиралашишни камайтириш ҳамда ишлаш тезлигини ошириш эвазига ўйин жараёнини ақл бовар қилмас даражада ҳақиқатга яқин бўлишини таъминлайди. Квант нуқталар технологияси эса рангларни 125% да sRGB стандарти бўйича етказиб бериб, эгилган экран билан биргаликда фойдаланувчини виртуал саргузаштларнинг айни ўчоғига олиб боради.

Samsung мониторларида энг асосийси – бу тасвирнинг юқори сифати. Илғор VA панель бутун экран бўйлаб ёруғликнинг тенг тақсимланишини ҳамда тўйинган қора ва оқ рангларни энг қоронғу ва ёрқин саҳналар учун 3000:1 контрастликда бўлишини таъминлайди. Квант нуқталар технологияси эса рангларнинг жозибадорлиги учун жавоб беради.

Мониторларнинг диагонали 19 дюймдан то 49 дюймгача бўлган ўлчамлари мавжуд. Энг катта ўлчамдаги монитор Odyssey G9 флагмани бўлиб, унда томонлар нисбати 32:9, эгилиш радиуси 1000R ва DQHD аниқлик 5120:1440 пикселга тенг. Одам кўзига қиёсланиб эгилган дисплей, мафтункор аниқлик ҳамда 240 Гц экран янгиланиш частотаси тасвирнинг ҳақиқий бўлишига ҳамда кўз учун қулай кўринишига ёрдам беради. Бундай имкониятлар ҳар қандай ўйин жараёнининг юқори даражада бўлишини таъминлайди.

Мурожаат учун телефон:+99899 949 99 19

Реклама ҳуқуқи асосида

Top