Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон парламенти Францияни ЕХҲТнинг Минск гуруҳидан чиқариб юбориш масаласида ҳукуматга мурожаат қилди
Озарбойжон Миллий мажлиси Париж билан сиёсий ва иқтисодий муносабатларни қайта кўриб чиқишга чақирган.
Фото: Anadolu Agency
Озарбойжон парламенти (Миллий мажлис) мамлакат ҳукуматини Францияни ЕХҲТнинг Минск гуруҳидан чиқариб юбориш учун ушбу ташкилотга мурожаат қилишга чақирди.
Бу ҳақда Франция Сенатининг Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги резолюциясига жавобан эълон қилинган баёнотда айтилмоқда.
Миллий мажлис Франция Сенатининг ушбу резолюциясига нисбатан норозилик билдирган ва Париж билан сиёсий ва иқтисодий муносабатларни қайта кўриб чиқишга чақирган.
Муҳокамалар давомида қатор депутатлар Озарбойжоннинг Париждаги элчисини чақириб олиш ва Франция парламентининг юқори палатаси билан барча муносабатларни тўхтатиш таклифи билан чиқди.
Эслатиб ўтамиз, 26 ноябр куни Франция Сенати Тоғли Қорабоғнинг мустақиллигини тан олиш тўғрисида резолюция қабул қилганди.
Мавзуга оид
15:29 / 03.04.2026
Трамп Макрон ва унинг рафиқасини масхара қилди. Франция етакчиси жавоб қайтарди
21:34 / 01.04.2026
Франция президенти Фаластиннинг биринчи элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
13:22 / 23.03.2026
Ўзбекистон Франция билан қўшма аграр тадқиқот лойиҳаларини йўлга қўймоқчи
10:54 / 23.03.2026