Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этди
2020 йил 24 ноябр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов онлайн режимда Женева шаҳрида ўтказилган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этди.
Тадбир Финландия ва Афғонистон ҳукуматлари томонидан ҳамда БМТ кўмагида ташкил этилди. Конференция ишида 100дан ортиқ давлат, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, фуқаролик жамияти ва ОАВ вакиллари қатнашди.
Тадбир чоғида Ўзбекистоннинг афғонлараро тинчлик музокаралари бошланганини олқишлаган ва уларнинг ўтказилишига фаол кўмаклашган илк давлатлардан бири бўлгани қайд этилди. Республика Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш жараёнларида фаол иштирок этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мазкур мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётини тиклашга қаратилган қатор муҳим ва долзарб ташаббуслар илгари сурилган.
Ўзбекистоннинг электр таъминоти, транспорт инфраструктурасини қуриш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш соҳаларида Афғонистонга ёрдам бераётгани таъкидланди.
Конференцияда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ҳамда унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Пандемия шароитида биродар афғон халқига Ўзбекистон томонидан биринчи даражали эҳтиёж маҳсулотлари, озиқ-овқатлар, тиббиёт воситаларини ўз ичига олган қатор гуманитар ёрдам карвонлари юборилгани эътироф этилди.
Форум қатнашчилари Афғонистонда тинчлик жараёнини илгари суриш ва унинг иқтисодиётини тиклашга кўмаклашиш борасида Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида.
Мавзуга оид
10:50
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026