Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда 2016 йилги давлат тўнтаришига уринишда қатнашганлар бир умрга озодликдан маҳрум қилинди
Уларнинг аксарияти Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг Ақинжи авиабазасида хизмат қилган учувчиларидир.
Туркия суди 2016 йил июлида давлат тўнтаришига уринишда қатнашганларни бир умрга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
Жанговар ҳаракатларда бевосита иштирок этган кўплаб собиқ офицерлар уч мартадан 79 мартагача бир умрлик жазога ҳукм қилинди. Уларнинг аксарияти ҳарбий-ҳаво кучларининг Ақинжи авиабазасида хизмат қилган учувчиларидир.
Ушбу иш бўйича жами 475 кишига айблов эълон қилинган.
2016 йил 15 июлда Туркия қуролли кучларининг бир гуруҳ аскар ва офицерлари давлат тўнтаришини амалга ошириш ва президент Ражаб Тоййиб Эрдўғанни қўлга олишга уринганди. Асосий тўқнашувлар Истанбул ва Анқарада юз берган, тўнтаришга уринганларни ҳисобга олмаганда 250 киши ҳалок бўлган, 2 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
Мавзуга оид
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
09:00 / 16.06.2026