Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламент ЕИни Туркияга қарши кескин санкциялар киритишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
Евроиттифоқ давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 10-11 декабрда бўлиб ўтадиган саммитида ЕИ ва Туркия ўртасидаги муносабатлар диққат марказида бўлади.
Европарламент (ЕП) Евроиттифоққа аъзо мамлакатларни Ўрта ер денгизидаги ҳаракатлари учун Туркияга нисбатан кескин санкциялар киритишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.
Резолюция қабул қилиниши учун 631, унга қарши эса 3 нафар депутат овоз берган.
"Европарламент депутатлари Еврокенгашни Туркиянинг ноқонуний ҳаракатларига нисбатан ягона позицияни сақлаш ва бунга жавобан кескин санкциялар киритишга чақиради", - дейилади ҳужжатда.
Унда таъкидланишича, Туркиянинг Кипрдаги Фамагуста районида жойлашган собиқ Вароша курортини очиш тўғрисидаги қарори Кипр муаммосини ечиш истиқболларига путур етказади.
"Европарламент депутатлари Туркияни Варошани унинг қонуний аҳолисига топширишга ва ноқонуний кўчириш сиёсати орқали оролдаги демографик мувозанатни ўзгартирадиган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишга чақиради", - дейилади ҳужжатда.
Бундан ташқари, резолюцияда Анқаранинг Ўрта ер денгизи, Ливия, Суриядаги ҳаракатлари ҳамда Тоғли Қорабоғ можаросида Озарбойжонни қўллаб-қувватлаши туфайли Евроиттифоқ ва Туркия ўртасидаги муносабатлар "тарихий минимум"га етиб келгани таъкидланган.
Евроиттифоқ давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 10-11 декабрда бўлиб ўтадиган саммитида ЕИ ва Туркия ўртасидаги муносабатлар диққат марказида бўлади. Муҳокамалар доирасида ЕИ етакчилари Анқарага нисбатан санкциялар киритиш борасида қарор қабул қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
08:58 / 04.06.2026