Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўз фуқароларини Суриядан қайтариш учун яна бир операцияни тайёрламоқда
Ўзбекистон делегацияси Сурия Араб Республикасига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дунё» хабар қилди.
Қайд этилишича, делегация ташрифи Сурияда қийин аҳволга тушиб қолган республика фуқаролари - аёллар ва болаларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича навбатдаги тадбирга доир ташкилий масалаларини ишлаб чиқиш учун амалга оширилди.
«Фуқароларимизни Ватанга қайтариш Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг бевосита мажбуриятидир. Ушбу мақсаддаги чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида фақат инсонпарварлик тамойилларига таянилади», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик акцияларини ўтказган, бунинг натижасида 220 нафар аёл ва бола Яқин Шарқдаги можаро ҳудудларидан қайтарилган эди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026