Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида коронавирусга оид илмий тадқиқотлар олиб борилади
Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида коронавирусга оид илмий тадқиқотлар олиб борилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев хабар қилди.
Қайд этилишича, 1- ва 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус ва пневмония билан касалланган беморлар кескин камайгани инобатга олиниб, муассасалар базасидан унумли фойдаланиш ҳамда келгусида уларнинг фаолиятини тиббиётнинг бошқа йўналишларига ҳам мослаштириш мақсадида реабилитация бўлимлари ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, ушбу шифохоналарда коронавирусга оид илмий-тадқиқот ва инновация ишларини амалга ошириш мўлжалланмоқда.
Маълум қилинишича, шу мақсадда шифохоналарда илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозими жорий қилинади.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
22:18 / 04.06.2026
Зангиотадаги темирйўл кесишмаси ўрнида йўл ўтказгич қурилади
20:51 / 25.01.2026
Зангиотада носоз филтрдан фойдаланаётган иссиқхоналарга чора кўрилди
18:07 / 17.12.2025