Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президенти ядрочи олим ўлдирилгандан кейин тегишли чоралар кўришга кўрсатма берди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ядрочи олим Муҳсин Фахризода ўлдирилгандан кейин келгусида бундай ҳодисаларга йўл қўймаслик бўйича фармойиш чиқарди. Ушбу фармойиш тафсилотлари ошкор қилинмаган.
Руҳоний “қўрқоқларча уюштирилган қотиллик”ни қоралаган ва олим шаҳид мақомида ҳалок бўлганини айтган. У “хавфсизликка путур етказувчи бундай ҳодисаларнинг олдини олиш” бўйича чоралар кўришга, уларга қарши курашишга кўрсатма берган.
“Эрон президенти Муҳсин Фахризоданинг қўрқоқларча ўлдирилгани юзасидан ҳамдардлик билдириб ва у шаҳид мақомида ҳалок бўлгани билан табриклаб, бундай ҳодисаларга йўл қўймаслик учун зарур чоралар кўриш ҳақида фармойиш қабул қилган”, дейилган Руҳонийнинг сайтида.
Муҳсин Фахризода 27 ноябрда қуролланган кишилар ҳужумига учраган. У ҳужум вақтида олинган жароҳатлардан шифохонада вафот этган. Эрон мудофаа вазирлиги олим вазирлик ҳузуридаги тадқиқот ва инновациялар ташкилотига раҳбарлик қилганини тасдиқлаган.
Эронда охирги 10 йил ичида яна 4 нафар физик-ядрочи ўлдирилган. Фахризоданинг ўлдирилиши 2010 йил 29 ноябрда бошқа бир эронлик ядрочи олим Мажид Шаҳриёрий ўлдирилганининг 10 йиллиги арафасида содир этилди.
Эрон вице-президенти ва мамлакатнинг атом энергияси ташкилоти раҳбари Али Акбар Салоҳий Фахризода Эронга ядровий зарбалар берилишига қарши мудофаа масалалари билан шуғулланганини маълум қилган.
Эрон раҳбарияти олимни ўлдиришда Исроилни айбламоқда.
25 ноябрда АҚШнинг Axios нашри исроиллик ҳарбийлар Исроил ҳукуматининг АҚШнинг Эронга қарши зарбасига тайёр туриш ҳақида кўрсатмасини олганларини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026