Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роскомнадзор IT-компанияларни YouTube ўрнига маҳаллий видеохостинг яратишга чақирди
Роскомнадзор YouTube маъмурияти ANNA News ахборот агентлигига ўз каналини очишни тақиқлаганидан сўнг ана шундай мурожаат билан чиқди.
Роскомнадзор Россия IT-компанияларига маҳаллий ОАВлар учун алоҳида видеохостинг яратиш чақириғи билан чиқди.
«Россия ОАВларининг эътиборини маҳаллий видеохостингларда ахборот каналларини юритиш зарурлигига қаратмоқчимиз. Мамлакатнинг етакчи интернет-компанияларини ОАВларимизга ана шундай каналлар яратиш ва уларни оммалаштиришда ёрдам беришини сўраймиз», — дейилади ташкилот хабарида.
Роскомнадзор YouTube маъмурияти ANNA News ахборот агентлигига ўз каналини очишни тақиқлаганидан сўнг ана шундай мурожаат билан чиқди.
23 ноябрда Роскомнадзор Google компаниясига нисбатан маъмурий иш қўзғатилгани, чунки қидирув тизими Россияда тақиқланган ахборотларни тарқатувчи интернет-ресурслар ҳаволаларини қидирув натижаларидан олиб ташламаганлигини билдирганди.
18 ноябрда эса ташкилот Google’дан журналист Владимир Соловьевнинг YouTube видеохостингидаги «Соловьев LIVE» каналига қўйилган чекловларни олиб ташлашни талаб қилганди.
Августда «Царьград» телеканали YouTube’даги канали блоклангани учун Google’га нисбатан даъво аризаси киритганди.
YouTube сентябрда «Россия 1» каналига жойлаштирилган «Беслан» ҳужжатли фильмига ҳам чеклов қўйганди. Қайд этилишича, зўравонлик саҳналари борлиги сабабли ёш чеклови киритилган, аммо Роскомнадзор буни цензура деб ҳисоблади.
Мавзуга оид
00:15 / 14.06.2026
YouTube'да илк бор 500 млн обуначига эга блогер пайдо бўлди
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
19:25 / 20.05.2026