Чиноз нефт базасидаги ёнғинда 6 киши жароҳатланган. Энергетика вазирлиги жабрланувчилар йўқлигини маълум қилганди
«Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Чиноз нефт базасидаги ёнғин нега 8 соат давом этгани бўйича берилган саволга жавоб қайтарди.
«Чиноздаги ёнғин меҳнат хавфсизлигига риоя этилмагани учун содир бўлди. Ёнган идишда юз тоннага яқин маҳсулот бўлган.
Биз ёнган маҳсулотни ўчиришга эмас, унинг атрофидаги идишларни қўриқлашга ҳаракат қилдик. Чунки базада 40 минг тоннагача маҳсулот бор эди, ёнаётган маҳсулотни бошқасига кўчириб ўтказишнинг имкони йўқ эди.
Ўт ўчирувчилар ўт ўчириш билан эмас, атрофидаги идишларни қўриқлагани учун ҳам ёнғин саккиз соатга чўзилиб кетган.
Ёнғинда 6 киши жароҳат олган эди. Уларнинг ҳаммасининг аҳволи яхши, уйида даволаняпти», дейди Меҳриддин Абдуллаев.
Эслатиб ўтамиз, 26 ноябр куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги «Пахта Нефтбазаси»да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернасида ёнғин чиққан, оловни ўчириш учун 14та ўт ўчириш ва қутқарув бригадаси жалб этилганди.
Энергетика вазирлиги 26 ноябр куни соат 18:57да берган хабарномасида ушбу ёнғин соат 11:30да бошлангани ҳақида маълум қилганди. Бу хабарномада энергетика вазири Алишер Султонов ҳодиса кўлами ва уни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни бевосита ўрганиш ҳамда тегишли чора кўриш учун зудлик билан воқеа жойига етиб боргани, ушбу ёнғин натижасида жароҳатланган ёки жабрланганлар йўқлиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
22:19 / 19.12.2024
Шавкат Мирзиёев газ қазиб олишни ошириш юзасидан йиғилиш ўтказди
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024