Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрт вилоятда пахта топшириш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилмади. Жами ҳосил ўтган йилгидан кўп бўлди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда 2020 йилда қанча пахта ҳосили йиғиб олингани тўғрисида маълумот берди. Вазирлик матбуот хизмати хабар қилишича, республикада жорий йилда 1 млн 34 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, 3 млн 82 минг тонна пахта хомашёси тайёрланган, бу эса белгиланган ялпи ҳосилга нисбатан 99,4 фоиз демакдир.
Маълум бўлишича, тўрт вилоятда – Қашқадарё, Сирдарё, Бухоро ва Сурхондарёда пахта режаси бажарилмаган.
Республикада биринчи бўлиб режани бажарган Фарғона вилоятининг якуний кўрсаткичи 107,7 фоизни ташкил этган.
Фарғона 107,7 фоиз;
Хоразмда 106,7 фоиз;
Андижонда 106,6 фоиз;
Наманганда 105,1 фоиз;
Тошкентда 104,4 фоиз;
Самарқандда 103,6 фоиз;
Қорақалпоғистон Республикасида 102,7 фоиз;
Навоийда 102,7 фоиз;
Жиззахда 100,7 фоиз;
Қашқадарёда 95,8 фоиз;
Сирдарёда 93,5 фоиз;
Бухорода 89,1 фоиз;
Сурхондарёда 82,3 фоиз.

Пахта етиштирувчи 136та тумандан пахта йиғим-теримини тизимли ташкил этган 104таси, 97 та пахта-тўқимачилик кластеридан 78 таси, 11 та пахта кооперациясидан 8 таси ҳамда 29 мингта фермер хўжалигидан 23 мингтаси шартномани ортиғи билан бажарган.
Республикада ҳар гектар пахта майдонида ўртача ҳосилдорлик 29,8 центнерни (шартнома 30,0 ц/га) ташкил қилди.
Жорий йилда фаолият юритган 97 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 927 минг гектар майдондан 2 млн 794 тонна (30,1 ц/га) ва 11 та кооперация томонидан 106,6 гектар майдондан 288 минг тонна (27,0 ц/га) пахта хомашёси етиштирилган.
Маълумот учун, 2019 йилда республика бўйича 2 миллион 845 минг тонна пахта хомашёси тайёрланганди (режа 2 миллион 958 минг тонна бўлган).
Мавзуга оид
18:00 / 28.08.2024
Бандихон туманидаги “Бойсун чунгулсой” фермер хўжалиги биринчилардан бўлиб пахта етиштириш режасини бажарди
22:09 / 03.06.2024
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «зарарли помидор» юзасидан Қозоғистонга сўров юборди
14:07 / 25.07.2023
“Гуруч етишмовчилиги ва нарх ошиши ҳақидаги хабарлар ёлғон, бизда захира етарли” — ҚХВ
20:29 / 12.11.2021