Ўзбекистон | 18:00 / 28.08.2024
3931
1 дақиқада ўқилади

Бандихон туманидаги “Бойсун чунгулсой” фермер хўжалиги биринчилардан бўлиб пахта етиштириш режасини бажарди

Сурхондарё вилояти Бандихон туманида жойлашган “Бойсун чунгулсой” фермер хўжалиги пахта етиштириш бўйича режасини ортиғи билан бажарган илк хўжаликлардан бирига айланди. Фермер хўжалиги Биржа орқали "Бандихон Текстил Кластер" МЧЖга 47,5 тонна пахта топшириб, жамият билан тузилган фьючерс шартномасини тўлиқ бажарди.

Бу кўрсаткич режалаштирилган 45,6 тоннадан юқори бўлиб, гектаридан 45 центнер мўл ҳосил олинганини кўрсатмоқда.

Шу тариқа фермер хўжалиги 2024 йилда пахта топшириш режасини 105 фоизга бажарди. Муваффақиятли натижалар учун хўжалик раҳбари туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, туманда жами 216 та фермер хўжаликлари томонидан 3692 гектар ер майдонига чигит қадалган. Бандихон туманидаги фермер хўжаликлари пахта етиштиришда юқори самарадорликни кўрсатмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид