Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ бешта шартномага мувофиқ 2 млрд доза COVID-вакцина сотиб олади
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен вакцина йил охирига қадар етказилишига умид билдирди.
Еврокомиссия коронавирусга қарши вакцина етказиб берилиши бўйича бешинчи шартномани тузди. Турли ишлаб чиқарувчилардан буюртма қилинган вакциналар дозаси 2 млрд.га етди. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Еврокомиссия Германиянинг CureVac фармацевтика компанияси ишлаб чиқарган вакцинани етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган.
"Биз қарийб 2 миллиард доза бўлғуси вакцинага буюртма бердик", – деб ёзди у Twitter саҳифасида.
Урсула фон дер Ляйен вакцина йил охирига қадар етказилишига умид билдирди.
Маълумотларга кўра, Евроиттифоқ Pfizer-BioNTech ва CureVac компаниялари вакциналари учун 10 млрд доллардан ортиқ пул тўлаши мумкин.
Мавзуга оид
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
18:32 / 08.06.2026