Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда автомобил ўриндиқлари остидаги пиротехника воситалари фош этилди
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Ж. бошқарувидаги «Ваз-2103» русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автомашина салонининг ўриндиқлари остига яширилган, умумий қиймати 32 миллион сўмлик 31 260 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
«Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади божхона қўмитаси хабарида.
Мавзуга оид
11:46
Наманганда қалбаки доллар сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026