Спорт | 19:52 / 01.12.2020
1277
1 дақиқада ўқилади

Пандемия сабабли қолдирилган Тошкент халқаро марафони 6 декабр куни бўлиб ўтади

Марафон ва ярим марафон иштирокчиларининг ёши 18 ёшдан катта бўлиши шарт, 3 км. масофага югуриш иштирокчиларининг ёши эса чекланмаган. Марафон ва ярим марафонда қайси мамлакатдан келганлигидан қатъи назар, барча спортчи ва ҳаваскорлар қатнашишлари мумкин.

Фото: uzevent.com

6 декабр куни Иккинчи Тошкент халқаро марафонига старт берилади. 22 март куни ўтиши керак бўлган марафон пандемия сабабли қолдирилган эди.

Ғолиблар эркаклар ва аёллар ўртасидаги классик марафонда (42 195 метр), ярим марафонда (21 097,5 метр), шунингдек, 3 км. масофаларга югуришда аниқланади.

Марафон ва ярим марафон иштирокчиларининг ёши 18 ёшдан катта бўлиши шарт, 3 км. масофага югуриш иштирокчиларининг ёши эса чекланмаган. Марафон ва ярим марафонда қайси мамлакатдан келганлигидан қатъи назар, барча спортчи ва ҳаваскорлар қатнашишлари мумкин.

Март ойигача рўйхатдан ўтган ва кириш тўловини тўлаган барча иштирокчилар қайта белгиланган ўтказиш санасида автоматик равишда танлаган югуриш масофаси турига рўйхатга қўйилади.

Ҳар бир иштирокчига масофани босиб ўтган вақтини қайд этувчи электрон чипли шахсий рақам берилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид