Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг фазовий қурилмаси Ойга қўнди
Хитойнинг “Чанъэ-5” фазовий қурилмаси Ой сиртига муваффақиятли қўнди. У Ерга Ойдан олинадиган тупроқ намунасини етказиши керак.
Фото: Reuters
Қурилма Тошкент вақти билан соат 20:15да Ойнинг кўринадиган томони ғарбий қисмида жойлашган Бўронлар океанига қўндирилган. Хитой Миллий коинот бошқармасининг (CNSA) хабар беришича, қурилма Ойда 2 кун иш олиб боради.
Қурилма Ой сиртини бурғилаб, 2 кгга яқин тоғ жинси олиши режалаштирилган. Сўнгра олинган намуна Ерга 3 ҳафта давомида етказилади.
Хитойлик олимлар Ой тупроғини ўрганиш давомида оладиган маълумотлар кейинчалик Ернинг табиий йўлдошида илмий-тадқиқот базасини қуришга тайёргарлик кўришда ёрдам беради.
24 ноябрда “Чанчжэн-5” ракетаси “Чанъэ-5” билан бирга Хайнан оролидаги космодромдан фазога учирилганди.
Ой тупроғини Ерга етказувчи орбитал қурилма 16-17 декабр кунлари Хитойнинг Ички Мўғулистон мухтор туманида қўндирилиши режалаштирилмоқда.
Агар миссия муваффақиятли ўтса, Хитой Россия ва АҚШдан кейин Ой тупроғини Ерга етказган учинчи ва буни 44 йил ичида амалга оширган биринчи давлат бўлади.
Мавзуга оид
21:12 / 04.04.2026
Хитой ва Покистон Эрон урушида воситачи бўлмоқчи. Улар нимани таклиф қилди?
11:01 / 04.04.2026
AI ва болалар: Хитой хавфли технологияларга чек қўймоқда
07:35 / 04.04.2026
Рейтинг: Хитой сўнгги 20 йилда энг кўп қаерга сармоя киритди?
18:28 / 01.04.2026