Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алимент пулларини ҳисоблаш ва тўлаш устидан автоматлаштирилган назорат тизими йўлга қўйилади
2021 йил 1 мартдан бошлаб алимент пулларини ҳисоблаш ва тўлаш устидан автоматлаштирилган назорат тизими йўлга қўйилади. Янги тизим жорий этилиши натижасида алимент тўлови ундирувчиларга ўз вақтида, тезкор равишда етказилиши таъминланади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи Насимхон Бурхонов Kun.uz мухбирига берган интервьюсида яратилаётган янги тизим ҳақида гапирди. У мазкур тизимни ишга тушириш орқали МИБ ходимлари ва фуқароларнинг алимент тўловларини тўлаш ва ундиришдаги ортиқча оворагарчиликларига барҳам бериш мумкинлигини айтиб ўтди.
«Қилинаётган мурожаатларнинг 68 фоизи алимент билан боғлиқ. Афсуски, айни пайтда ижрочилар имконияти ўз ташаббуси билан барча алиментларни ундириб беришга етарли эмас. Чунки тизимда 2500 нафар ижрочи бўлса, алимент тўловчилар сони 250 минг нафарни ташкил этади. Шу сабаб алимент олувчи қачон ариза билан идорага борса, кейин унга пул ундиришда ёрдам кўрсатилади. Ҳозирда бир неча йиллик катта миқдордаги тўлов қолдиқлари турибди.
Табиийки, алимент қолдиқлари ва қанча миқдори тўланаётганини ҳар ой текшириб туриш ҳам имконсиз. Қолаверса, пул ундириш жараёнида бир қатор қийинчиликлар юзага келади.
Автоматлашган тизим эса инсон омилини, ижрочи ишини 70 фоизга камайтиради. Алимент билан боғлиқ барча ҳисоб-китобларни сунъий интеллектнинг ўзи бажаради.
Ҳар бир алимент тўловчи ўз мажбуриятларини қай даражада бажараётгани, даромади, қарзи қанчалигини дастур ижрочига маълум қилиб туради. Базада барча ташкилотлар билан интеграция йўлга қўйилади», деди бўлим бошлиғи.
Шунингдек, МИБ ходими янги тизим доирасида махсус илова яратиш ҳамда фуқароларга яна бир неча енгилликлар берилиши тўғрисида гапирди.
«Биз ҳар бир алимент олувчига ҳисоб рақам очиб, қўлига бепул пластик карточка берамиз. Ортиқча оворагарчиликка барҳам берилади. Тизимнинг ўзи тўлов жараёнини назорат қилиб боради. Агар икки ой тўланмаса, маъмурий жавобгарлик чораси кўрилиши кераклигини кўрсатади. Бу ижрочини ишлашга мажбурлайдиган дастур бўлади.
Айни пайтда махсус мобил илова яратиш устида ҳам иш олиб борилмоқда. Алимент тўловлари ва қарзларнинг барчаси иловада акс этиб туради. Ҳозирда алимент тарихини базага инвентаризация қиляпмиз», деди у.
Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
20:26 / 10.05.2026
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ошди
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
08:33 / 24.04.2026