НАТО Россияни 2030 йилгача асосий ҳарбий таҳдид деб ҳисобламоқда
НАТО Хитойни Россиядан кейинги ўринда турувчи ҳарбий таҳдид деб ҳисобламоқда ва бу мамлакатнинг хатти-ҳаракатларини баҳолаш учун мунтазам фаолият кўрсатувчи тузилма ташкил этилиши керак деган фикрда.
НАТО камида 2030 йилгача Россияни ўз хавфсизлиги учун асосий ҳарбий таҳдид деб ҳисоблайди. Бу ҳақда “НАТО – 2030” ҳисоботида айтилмоқда.
“Истиқболда 2030 йилгача Россия альянс учун асосий ҳарбий таҳдид бўлиб қолади”, — дейилади ҳужжатда.
Ҳисоботда айтилишича, НАТО Хитойни Россиядан кейинги ўринда турувчи ҳарбий таҳдид деб ҳисобламоқда ва бу мамлакатнинг хатти-ҳаракатларини баҳолаш учун мунтазам фаолият кўрсатувчи тузилма ташкил этилиши керак деган фикрда.
Хитой альянсга кенг миқёсдаги бевосита ҳарбий таҳдид солмаса-да, Ўрта Ер денгизи, Атлантика океани ва Арктикада ўз ҳарбий имкониятларини кенгайтирмоқда ҳамда Россия билан мудофаа ҳамкорлигини кучайтирмоқда”, — дейилади ҳисоботда.
Қайд этилишича, НАТО Россия ва Хитойнинг ҳарбий ва технологик ҳамкорлигини кузатиш учун махсус разведка бўлимини ташкил этиши лозим.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
22:05 / 05.10.2024
Швеция ўз ҳарбийларини Латвияга юборади
22:02 / 05.10.2024