Хитой фазовий қурилмаси Ойдан тупроқ намунаси олди (видео)
Хитойнинг 24 ноябрда Ойга учирилган фазовий қурилмаси “Чанъэ-5” модули Ой сиртидан тупроқ намуналарини олиб, у билан бирга Ернинг табиий йўлдоши сиртидан учди.
Модул Ойнинг кўринадиган томонидаги Бўронлар океанига қўндирилганди. Ой сиртида бурғилаш ишларини амалга ошириш, 2 кгга яқин тупроқ намунасини олиш, уни қадоқлаш бўйича ишлар 19 соат давом этган. Модул тупроқ олишдан ташқари Ой сирти таркибини ўрганиш бўйича ишларни бажарган.
Шундан кейин қурилма Ой сиртидан уни орбитада кутиб турган бошқа модул томон учган. Ушбу модул Ой тупроғи солинган капсулани қабул қилиб, у билан бирга Ерга қайтади. Қурилма Ерга яқинлашгач, капсулани ташлайди. Капсулани 16 декабрда Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон мухтор туманига қўндириш режалаштирилган.
2019 йилда Исроилнинг SpaceIL хусусий компанияси ва Ҳиндистон ҳам ўз қурилмаларини Ойга жўнатганди. Бироқ иккала қурилма ҳам Ойга қўниш вақтида фалокатга учраган. Фақатгина Хитойнинг “Чанъэ-4” қурилмасини Ойнинг кўринмайдиган томонига қўндиришга муваффақ бўлинган.
Мавзуга оид
18:30 / 06.10.2024
Хитойлик олимлар Эверестнинг ўсганини қайд этди
12:30 / 05.10.2024
ЕК: Хитой электромобилларига божларни ошириш йўли очилди
01:00 / 05.10.2024
Хитойда 1000 марта ўтириб-туришга мажбурланган ўқувчи бутун умрга ногирон бўлиб қолиши мумкин
21:03 / 04.10.2024