Ўзбекистон | 21:03 / 04.12.2020
5043
3 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарёда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтиришга доир ишлар ҳолатини ўрганди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 2020 йил ноябр ойи, 11 ойлик ҳамда йил охирига қадар газ, конденсат қазиб чиқариш бўйича белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши юзасидан йиғилиш ўтказди.

Бошқарма ва кон бошлиқлари ҳам қатнашган йиғилишда 2021 йил прогноз кўрсаткичларини бажаришга қаратилган геологик-техник тадбирлар режаси ҳам муҳокама қилинди.

Бошқарма тасарруфидаги конлардан газ ва газ конденсати қазиб чиқариш бўйича бошқарма бош геологи ва кон бошлиқлари билан мулоқот қилинди.

2020 йил режа кўрсаткичларини бажариш, айниқса, куз-қиш мавсумида газ қазиб чиқариш кўрсаткичларини оширишга қаратилган тадбирларнинг ижроси танқидий-таҳлилий кўриб чиқилиб, долзарб муаммолар, хусусан, геологик қидирув ишларини кенгайтириш, 2020 йил охирига қадар амалга оширилиши кўзда тутилган геологик-техник чора-тадбирларни жадаллаштириш билан режа кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Углеводородларни қазиб чиқариш, қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш жараёнларида янги йўналишлардан кенг фойдаланиш, янги газ конларини ўзлаштириш, қудуқларни капитал таъмирлаш ишларининг самарадорлигини ошириш, технологик объектларнинг қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, 2021 йил прогноз кўрсаткичларини бажаришга бугундан замин тайёрлаш мақсадида, геологик-техник тадбирларда амалга оширилиши кўзда тутилаётган қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш, технологик объектларни ишга тушириш ишларининг ўз вақтида бажарилиши учун зарур материал-техник ресурслар, эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш ҳамда 2021 йилда ишга туширилиши кўзда тутилаётган сиқув компрессор станцияларининг қурилиш лойиҳаларини тезлаштириш бўйича департамент бошлиқларига топшириқлар берилди.

Ўрганиш вақтида, «Шўртан» конида газ қазиб чиқаришни янада кўпайтириш мақсадида, «Нефтгазмонтаж» МЧЖ томонидан олиб борилаётган Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси 1-навбатидан «Шўртан» сиқув компрессор станциясигача қурилаётган 7,6 км узунликдаги, диаметри 1020 мм ли газ қувурининг қурилиш-монтаж ишлари билан яқиндан танишиб, ушбу қувурни қисқа муддатларда ишга тушириш бўйича бошқарма ва тегишли департамент раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Бошқарув раиси ўрганиш давомида, «Шўртан» конида хизмат қилаётган ишчи-ходимлар билан уларнинг ойлик маошлари ўз вақтида берилиши, ижтимоий масалалар, қазиб чиқариш жараёнларида бевосита иштирок этаётган ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар борасида суҳбат ўтказди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид