Арманистон мухолифати Пашинянга ултиматум қўйди
Мухолифат Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги баёнотни Арманистоннинг таслим бўлиши деб ҳисобламоқда.
Ереван марказида митинг ва юриш ўтказган Арманистон сиёсий мухолифати кучлари бош вазир Никол Пашиняндан истеъфога чиқишни ултиматум тарзида талаб қилди.
"Биз Пашинян сешанба куни (8 декабр) соат 12:00гача истеъфога чиқишини талаб қиламиз. Агар у кетмаса, бутун мамлакат бўйлаб норозилик акцияларини бошлаймиз", - деб эълон қилди "Дашнакцутюн" партияси вакили Ишхан Сагателян.
Аввалроқ Еревандаги Озодлик майдонида мухолифат тарафдорлари Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб кўпминг кишилик митингга чиқишди.
«Бугун янги шиорни эълон қиламиз: "Арманистон хоин Николасиз"», — деди мамлакат мухолиф партияси вакили Гегам Манукян.
10 ноябрда Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги баёнот имзоланганидан буён Арманистонда Пашиняннинг истеъфоси талаб қилинган митинг ва намойишлар бўлиб ўтмоқда. Баёнот шартларига мувофиқ, Қорабоғ ҳудудининг катта қисми Боку назоратига ўтди. Мухолифат ушбу келишувни Арманистоннинг таслим бўлиши деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
20:10 / 02.10.2024
Ўзбекистонлик хоккейчилар илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади
20:16 / 27.09.2024
Арманистон Боку билан тинчликка эришиш учун Конституциясини ўзгартиришга тайёр
20:33 / 18.09.2024
Арманистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди
00:12 / 13.09.2024