Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Невада суди ушбу штатда Трампнинг ғалабасини тан олиш тўғрисидаги даъвони рад этди
Даъвогарлар демократ Жозеф Байден штабига қарши билдирган бирорта ҳам айбловининг асосли эканлигини исботлаб бера олишмаган.
Невада округ суди республикачилар партиясининг амалдаги президент Доналд Трамп президент сайловида ушбу штатда ғалаба қозонганини тан олиш тўғрисидаги даъвосини рад этди. Бу ҳақда судья Жеймс Расселлнинг қарорига асосланиб CNN телекомпанияси хабар берди.
Унинг фикрича, даъвогарлар демократ Жозеф Байден штабига қарши билдирган бирорта ҳам айбловининг асосли эканлигини исботлаб бера олишмаган. Республикачилар шунингдек, демократни сайловчилар овозини сотиб олишда айблаганди.
Оқ уй матбуот котиби Кейли Макинэни 30 ноябр куни Fox News телеканали эфирида Трамп штаби ушбу ҳафтада Невададаги овоз бериш жараёнида қонунбузилишларга йўл қўйилгани тўғрисида далилларни тақдим этишини айтганди.
АҚШда президент сайлови 3 ноябрда бўлиб ўтди. Америкадаги етакчи оммавий ахборот воситаларининг баҳолашларича, сайловда Жозеф Байден ғалаба қозонди. Доналд Трамп ҳозирча унинг ғалабасини тан олмаяпти. Унинг фикрича, сайлов жараёнида демократлар томонидан кўплаб қонунбузилишларга йўл қўйилган.
Мавзуга оид
22:58 / 15.07.2026
АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга чиқарилади
18:51 / 15.07.2026
Трамп жинсий зўравонлик ва туҳмат иши бўйича 5 миллион доллар тўлади
18:11 / 15.07.2026
Хитой автомобил бозори жаҳон рейтингида 1-ўринни эгаллади
11:20 / 15.07.2026