Ўзбекистон | 09:31 / 05.12.2020
6330
4 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси «Алан» ва «Зеварда» конлари фаолияти ва янги лойиҳалар ҳолатини ўрганди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлиб, 2020 йил ноябрь ойи, 11 ойлик ҳамда йиллик суюқ углеводород қазиб чиқариш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди.

Бундан ташқари, 2021 йил прогноз кўрсаткичларини бажаришга қаратилган геологик-техник тадбирларни амалга ошириш режалари юзасидан «Алан» ва «Зеварда» конларида амалга оширилаётган манзилли дастур ва лойиҳалар, қазиб чиқариш жараёнлари ўрганилди.

Дастлаб «Алан» конида янги қурилаётган паст босимли Сиқув компрессор станциясининг қурилиш-монтаж ишлари ҳамда кондаги қазиб чиқариш жараёнлари, қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газ ва суюқ углеводородлар кўрсаткичлари, қудуқларни бурғилаш, капитал таъмирлаш ишлари билан танишиб чиқилди.

Ўрганиш давомида, «Алан» конида газ қазиб чиқаришнинг камайиши олдини олиш ва янада кўпайтириш мақсадида, «EREILL OIL FIELD SERVICES MIDDLE EAST DMCC» компанияси томонидан олиб борилаётган 2-Сиқув компрессор станциясининг қурилиш-монтаж ишлари жойида ўрганилди ҳамда келтирилган жиҳозлар, техник асбоб-ускуналарнинг ўрнатилиш-монтаж жараёнлари бўйича топшириқлар берилди.

Ушбу станцияни қисқа муддатларда ишга тушириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилиб, қудуқларни капитал таъмирлаш ишларининг самарадорлигини ошириш, технологик объектларнинг қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш каби масалалар юзасидан фикрлар алмашилди.

Бошқарув раиси ўрганиш давомида «Алан» конида хизмат қилаётган ишчи-ходимлар билан уларнинг ойлик маошлари ўз вақтида берилиши, ижтимоий масалалар, қазиб чиқариш жараёнларида бевосита иштирок этаётган ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар борасида очиқ суҳбат ўтказди.

Ушбу суҳбат жараёнида ишчи-ходимлар ҳам ўз таклифларини билдиришди ва мавжуд муаммолар ўз вақтида ечиб берилаётганини таъкидлашди.

Шундан сўнг, Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ бошқарма тасарруфидаги «Зеварда» конидаги паст босимли сиқув компрессор станциялар қурилиш жараёни, бурғиланаётган қудуқлар ҳамда капитал таъмирлашдаги қудуқларда олиб борилаётган иш ҳолати билан танишди.

Қурилиш майдонида – компрессор станция учун келтирилган ва етказиб берилаётган эҳтиёт қисмлар, жиҳозлар, асбоб-ускуналар ўрнатилиши, монтаж ишлари ўрганиб чиқилди.

Пудратчи ташкилот масъул раҳбарлар томонидан олиб борилаётган ва келгусидаги ишлар режаси бўйича ҳисобот маълумоти тақдим этилди.

Бошқарув раиси томонидан пандемия даврида иш майдонида назоратни кучайтириш, барча техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, ёнғин хавфсизлиги, электр ва газ хавфсизлигига, иш жойларини тез-тез дезинфекция қилиш, огоҳликни ошириш, ишчи ходимлар орасида инфекция тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш бўйича корхона раҳбари ва пудратчи ҳамкорлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

Қурилиши олиб борилаётган станцияларда ҳамда бошқа қурилма объектларни белгиланган муддатларда сифатли ишга тушириш, барча имкониятларни жалб қилиш, муаммоли масалалар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди ҳамда ўз вақтида ишларни якунлаш вазифаси юклатилди.

Ишчи гуруҳ «Зеварда» конида бурғилаш ишлари олиб борилаётган №313-сонли қудуқ майдонида бўлди. Бурғилаш ишларини жадаллаштириш ва мавжуд муаммоларни тезда бартараф этиб, қудуқни белгиланган муддатларда сифатли ишга тушириш, самарадорликка эришиш учун барча имкониятларни ишга солиб, ишларни ўз вақтида якунлаш зарурлиги таъкидланди.

2021 йил прогноз кўрсаткичларини бажаришга бугундан замин тайёрлаш мақсадида, ишлаб чиқилган геологик-техник тадбирларда амалга оширилиши кўзда тутилаётган қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш, технологик объектларни ишга тушириш ишларининг ўз вақтида бажарилиши учун зарур материал-техник ресурслар, эҳтиёт қисмлари билан таъминлаш чораларини кўриш кераклиги айтилди.

Қишки мавсумда барча қурилма ва объектларнинг узлуксизлигини таъминлаш, табиий газ етказиб бериш устувор вазифа эканлиги, мавжуд ресурсларни максимал жалб қилиб, режавий кўрсаткичларни бажариш борасида қилинадиган ишлар белгилаб олинди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид