Тошкентда кимўзарга ҳаракатланиб, тўқнашув содир этган икки автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 72- ҳамда 148-сонли автобус ҳайдовчиларининг кимўзарга ҳаракатланиши акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мазкур ҳолатни тезкорликда ўрганиб чиққанини маълум қилди.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг 4 декабр куни соат 07:40ларда “2-автобус саройи” МЧЖ ҳайдовчиси Ф. Мирсаидов 72-сонли йўналишда “Мерседес-Бенц Low Floor” русумли автобусни, “5-автобус саройи” МЧЖ ҳайдовчиси Д. Дўсматов 148-йўналишда “Исузу” русумли автобусни Махтумқули кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб, йўловчилар ва бошқа ҳаракат иштирокчилари ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда кимўзарга ҳаракатланган ва “Ашхобод сайлгоҳи” бекатида тўқнашув содир этган.
“Мазкур ҳайдовчилар йўловчилар ва бошқа ҳаракат иштирокчилари ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда ҳаракатланиб, қоидабузарликка йўл қўйиши оқибатида ЙТҲ содир бўлганлиги учун улар билан автосарой ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди”, — дейилади маълумотда.
Ҳодиса юзасидан ҳар иккала автосарой ҲХБ бошлиқлари воқеа жойига чиқди ва қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ушбу баённомага кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 134-моддасига асосан, ҳайдовчиларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этиш жазоси қўлланилади.
Мавзуга оид
09:00 / 23.10.2024
Тошкентдан Ханчжоуга тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
15:30 / 22.10.2024
Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
09:40 / 22.10.2024
Тошкент яна дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида ўнликка кирди
18:29 / 21.10.2024