Ургутдаги носоз йўлда яна бир ЙТҲ оқибатида 16 ёшли қиз ҳалок бўлди
Самарқанд вилоятидаги давлат аҳамиятига эга бўлган «Тойлоқ – Ургут 4Р 50» йўлининг «Аълохотин» маҳалласидан ўтувчи қисмида одам ўлимига сабаб бўлган яна бир йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
ЙТҲ 3 декабр куни кундузи содир бўлган. Унда Ургут тумани «Алгар» маҳалласида яшовчи 28 ёшли шахс «Ласетти» русумли автомашинасида йўлни кесиб ўтаётган, «Аълохотин» маҳалласида яшовчи 16 ёшли қизни уриб юборган. Йўловчи туман марказий шифохонасида вафот этган. Хабарда айтилишича, ЙТҲ рўй беришига йўлнинг талабга жавоб бермаслиги ва унда пиёдалар йўлакчаси йўқлиги ҳам сабаб бўлган.
Мазкур ҳодисани ҳам қўшиб ҳисоблаганда, жорий йилда «Тойлоқ – Ургут 4Р 50» йўлининг «Аълохотин» маҳалласидан ўтувчи қисмида одам ўлимига сабаб бўлган йўл транспорт ҳодисалари сони учтага етди.
Эслатиб ўтамиз, 1 декабр куни Kun.uz'да «Ургутдаги йўл носозлиги одамлар ўлимига сабаб бўлмоқда. Йўл қачон таъмирланади?» сарлавҳали материал эълон қилинган эди. Унда «Тойлоқ – Ургут 4Р 50» йўлининг Ургут – Жумабозор қисми аянчли аҳволга тушиб қолгани оқибатида мазкур йўлда инсонлар ўлимига сабаб бўлаётган йўл транспорт ҳодисалари тез-тез содир бўлаётгани танқид қилинганди.
Мақола эълон қилинганидан бир кун ўтиб Самарқанд вилоят автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси ахборот хизмати Ургут туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ушбу йўлнинг Ургут – Жумабозор қисмида таъмирлаш ишлари бошланганини маълум қилди.
Мавзуга оид
10:06 / 19.09.2024
“Омонқўтон” миллий табиат боғидаги ноқонуний йўл: прокуратура жиноят иши қўзғатди
19:00 / 13.09.2024
Ургутда табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани маълум бўлди
10:59 / 21.08.2024
Турмуш ўртоғини ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказган яна бир эркак 9 йилга қамалди
16:23 / 29.07.2024