Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Lufthansa авиакомпанияси 30 минг иш ўрнини қисқартиради
Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси 2020 йил охиригача хориждаги ходимларини 20 мингга қисқартирмоқчи ҳамда ўзининг борт озиқ-овқати билан шуғулланувчи LSG бўлинмасини сотиб юбормоқчи. Компаниянинг ушбу бўлинмасида 7,5 минг киши ишлайди.
Bild am Sonntag нашрининг хабар беришича, Lufthansa’нинг шуъба компаниялари - Eurowings, Swiss, Austrian ва Brussels Airlines пандемия ортида парвозларга талаб пасайгани сабабли рейслар, самолётлар парки ва ходимларини қисқартирмоқда.
Маълумотларга кўра, ички рейсларга хизмат кўрсатувчи German airline 2021 йилда 10 минг иш ўрнини қисқартириши мумкин.
Ноябрда компания бош директори Карстен Шпор авиакомпания маошлар ва имтиёзларни қисқартириш ҳисобига ходимларини бўшатмасликка ваъда берганига қарамай, компаниянинг ҳозирги шароитда ортиқча ходимлари сони 27 минг нафарни ташкил қилишини маълум қилган.
Lufthansa’нинг капиталлашуви йил бошидан бери 53 фоизга камайиб кетиб, ҳозирда 4,8 млрд еврони ташкил қилмоқда.
Нашрнинг ёзишича, авиаташувлар пандемиягача бўлган даражага фақатгина 2025 йилга келибгина чиқа олади.
Мавзуга оид
13:00 / 24.03.2026
Lufthansa Яқин Шарққа парвозлар тақиқини узайтирди
11:43 / 11.02.2026
Lufthansa учувчилари 24 соатлик иш ташлаш эълон қилди
13:36 / 30.09.2025
Lufthansa 2030 йилгача 4000 ходимни қисқартиришга тайёрланмоқда
12:02 / 02.11.2024