Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX Халқаро коинот станциясига 3 ҳафта ичида иккинчи фазовий кемасини жўнатди
АҚШнинг SpaceX компанияси Халқаро коинот станциясига Cargo Dragon юк кемасини жўнатди. Кема ХКСга 2 тоннадан кўпроқ озиқ-овқат, тажрибалар ўтказиш учун қурилма ва материаллар етказади.
Кема фазога Falcon 9 ракетаси ёрдамида Флоридадаги космодромдан учирилди.
Бу модификацияланган Cargo Dragon-2 юк кемасининг биринчи парвози бўлди. Ушбу кема ХКСга 20 фоиз кўпроқ юк етказа олади ҳамда коинот станцияси билан манипулятор-қўл ёрдамисиз автоном равишда туташа олади. Ушбу парвоз NASA ва SpaceX ўртасида станция таъминоти бўйича иккинчи шартнома доирасида амалга оширилди.
Кема ХКСга 2 тоннадан кўпроқ озиқ-овқат ҳамда станция экипажи томонидан 250тагача илмий тажриба ўтказиш учун қурилма ва материаллар етказади.
Liftoff! pic.twitter.com/pgk24cph9e
— SpaceX (@SpaceX) December 6, 2020
Айни вақтда Cargo Dragon ХКСдан юкларни Ерга қайтара оладиган ягона фазовий кема ҳисобланади.
Кеманинг ХКСга туташуви 7 декабрга белгиланган. Эътиборлиси, биринчи марта бир вақтда ХКСга АҚШнинг иккита фазовий кемаси туташган бўлади.
Кема станция таркибида бир ойга яқин қолади. Сўнгра у орбитадан чиқарилади ва унинг капсуласи Атлантика океанида қўндирилади. Кема ХКС экипажи томонидан орбитада ўтказиладиган тажрибалар натижаларини Ерга етказади.
Айни вақтда ХКСда “Роскосмос” фазогирлари Сергей Рижиков ва Сергей Куд-Сверчков, NASA астронавтлари Кэтлин Рубинс, Майкл Хопкинс, Виктор Гловер ва Шеннон Уокер ҳамда Япония аэрокоинот тадқиқотлари агентлиги астронавти Соичи Ногучи фаолият олиб бормоқда.
16 ноябрда SpaceX бортида 4 астронавт бўлган Crew Dragon-1 юк кемасини Халқаро коинот станциясига учирганди.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
08:50 / 12.06.2026
SpaceX тарихдаги энг йирик IPOʻни амалга оширди
08:30 / 08.06.2026